Жойларда «Камбағал оилалар реестри»нинг янгиланган тизими бўйича семинар ўтказилмоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан барча туман (шаҳар) ларда "Камбағал оилалар реестри"нинг янгиланган тизими бўйича семинар ўтказилмоқда.
Шундай тадбирлар Нукус шаҳри ва Тахтакўпир туманларида ўтказилиб, унда бошқарманинг сектор бошлиғи Б.Илясов томонидан семинар иштирокчиларига «Камбағал оилалар реестри» маълумотлар базасини юритиш, янгиланган электрон тизим имкониятлари ва фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатишдаги янги ёндашувлар бўйича тушунтиришлар берилди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий