Ижтимоий-ҳуқуқий давлатида яшаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар бир соҳадаги ислоҳотларининг замирида Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий фаоллигини оширишдаги ўрни беқиёс ҳисобланади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларга, давлат томонидан ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга асосланган кафолатли тизим орқали ёрдам кўрсатиш мақсадида Чимбой тумани Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренинг мавзуси ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш турлари, БМТнинг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция” мазмуни ва ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта, ногиронликни белгилаш, нафақалар, Компенсация тўловлари, ижтимоий хизмат кўрсатиш, ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси, субсидия олиш ва санаторийлар йўлланма бериш тартиби ҳақидаги тушунчаларни тарғиботлаш ва улардан тўғри фойдаланиш ва ногиронлиги бўлган шахслар учун чиқарилган қонунчиликдаги янги қарор ва фармонлар билан кенгроқ таништирилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Чимбой тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Чимбой тумани бўлинмаси томонидан ташкил этилди.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.




Отправить комментарий
Отправить комментарий