Бугун Нукус шаҳридаги 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида кар ва заиф эшитувчи болалар учун сифатли таълим бериш, уларнинг индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда мактаб-интернат ўқитувчилари, ўқувчиларнинг ота-оналари ва соҳа мутахассислари иштирок этиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Тадбир давомида:

– Махсус педагогик ёндашувлар;

– Инклюзив таълим методикаси;

– Ота-она ва ўқитувчи ҳамкорлиги.

Ҳар бир бола учун индивидуал ёндашув зарурлиги ҳақида сўз юритилди. Бу каби семинарлар нафақат таълим сифатини ошириш, балки фарзандларимизнинг ижтимоий ҳаётга мослашуви ва ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришида муҳим ўрин тутади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси