Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланган “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида ўқув семинарларини ўтказиш бўйича режа-жадвали асосида бугун Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси биносида ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда “Инсон” маркази мутахассислари, реабилитация ва протезлаш маркази ходимлари, тадбикорлар ва оилавий шифокорлар иштирок этди.

Ўқув-семинарда иштирокчиларга “Фаол ҳаётга қадам” дастурининг асосий мақсад ва вазифалари, аҳолининг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган янги ёндашувлар ҳамда хизматларни кўрсатишда инновацион усуллар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар амалий машғулотларда фаол қатнашиб, кейслар орқали иш юритиш, эҳтиёжманд шахсларнинг реабилитация жараёнларига кўмаклашиш ва уларни меҳнат бозорига қайта интеграция қилиш бўйича тажрибалар билан ўртоқлашдилар.

Семинар якунида иштирокчиларга “Фаол ҳаётга қадам” дастурини маҳаллий даражада самарали амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди ҳамда соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси