Ҳар бир шахс бутун ҳаёти давомида ҳар хил ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга киришади ва турли хил ҳуқуқий муаммо ва масалаларга дуч келиши айни ҳақиқат. Шу каби ҳолатларда ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ота-оналари ҳар биримиз ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни билишимиз, улардан тўғри фойдаланишимиз Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг тарғибот ва ташқиқот ишларини амалга оширишда ўзи ҳиссаларини қўшяпти.

Ижтимоий-ҳуқуқий тарғибот ва ташқиқот ишларини ишларини амалга ошириш жараёнида ногиронлиги бўлган шахслар, ота-оналар, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун имтиёзлар уларга талиқли ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Қўнғирот тумани Маданият саройида Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренинг мавзуси ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш турлари, БМТнинг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция” мазмуни ва ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта, ногиронликни белгилаш, нафақалар, Компенсация тўловлари, ижтимоий хизмат кўрсатиш, ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси, субсидия олиш ва санаторийлар йўлланма бериш тартиби ҳақидаги тушунчаларни тарғиботлаш ва улардан тўғри фойдаланиш ва ногиронлиги бўлган шахслар учун чиқарилган қонунчиликдаги янги қарор ва фармонлар билан кенгроқ таништирилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Қўнғирот тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Қўнғирот тумани бўлинмаси томонидан ташкил этилди.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.