Нукус шаҳридаги 10-сонли "Нурли макон" мактаб-интернатида имконияти чекланган болалар билан самарали ишлашга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча мактаб-интернатлар директор ўринбосарлари, дефектолог ва психологлар, шунингдек, тажрибали методистлар иштирок этди.Семинарни “1-Йўлчилар” сайлов округидан Халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгаши депутати, №10-сонли "Нурли макон" мактаб-интернати директори А.Аймуратов кириш сўзи билан очиб берди.

Семинар давомида иштирокчилар махсус таълим жараёнида инновацион ёндашувларни жорий этиш, болаларнинг индивидуал эҳтиёжлари асосида самарали методикаларни қўллаш ва ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириш каби долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Шунингдек, тажрибали дефектолог ва психологлар томонидан амалий машғулотлар ўтказилиб, иштирокчиларга илғор хорижий ва миллий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган методик қўлланмалар тақдим этилди.

Тадбир давомида ўзаро фикр алмашиш, муаммоли вазиятларни ҳал этишда самарали ечимларни ишлаб чиқиш ва келгусида ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бу семинар имконияти чекланган болалар таълим-тарбиясида сифат ва самарадорликни ошириш, педагог кадрларнинг малакасини мустаҳкамлаш ва таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйишда муҳим қадам бўлди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси