Беруний тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази психологи томонидан мазкур лойиҳа доирасида якунловчи 5 кунлик семинар-тренинг ўтказилди.
Тренинг мазмуни: “Бирга бахтлиман! Инклюзив таълим – тенг муносабатни таъминлайди” мавзусидаги амалий ва назарий машғулотлар орқали инклюзив таълим жараёнига жалб қилинган болаларнинг ота-оналарига муҳим билим ва кўникмалар берилди.
Тренинг натижалари: Алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ота-оналари ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар психологик, ижтимоий ва педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватланди.
“Янги қадам – янги имкониятлар” лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур тренинг иштирокчиларда ижобий таассурот қолдирди ҳамда уларни янги ғоя ва мақсадлар сари илҳомлантирди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий