Бугун Тахтакўпир туманидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказида 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бош мутахассиси Қ.Бахитбаев, марказ ходимлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Унда ўзбек тилининг тарихий илдизлари, буюк аждодларимизнинг тил ривожи йўлидаги хизматлари ва давлат тили мақомининг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўз борди.
Тадбирни Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш шуъба мудири Қ.Дарибаев кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни байрам билан табриклади. Сўнг ходимлар томонидан ўзбек тилининг гўзаллиги, бой луғат хазинаси ва миллий қадриятларимиздаги ўрни ҳақида маърузалар тингланди.
Шунингдек, тадбир давомида тил байрамига бағишланган челленж ўтказилди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий