Хўжайли тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази психологлари томонидан 5 кун давомида “Биз бирга бахтлимиз, инклюзив таълим – тенг имкониятларни яратади” шиори остида ота-оналарга мўлжалланган семинар-тренинглар ташкил этилди.
Тадбирлар давомида ота-оналарга инклюзив таълимнинг мазмун-моҳияти, фарзандларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларни қўллаб-қувватлаш усуллари ҳамда психологик ёндашувнинг самарали йўллари ҳақида амалий тавсиялар берилди.
Тренинглар якунида ижобий натижаларга эришилди – ота-оналар фарзандлари билан самарали мулоқот ўрнатиш, уларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш ҳамда инклюзив муҳитни шакллантириш бўйича янги билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий