Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимида касб-ҳунар курсларини муваффақиятли тамомлаган 24 нафар хотин-қизга махсус сертификатлар топширилди.

Курслар доирасида аёллар:

– Шоштаразчилик;

– Болалар массажи;

– Тикувчилик;

IT ва компьютер саводхонлиги каби йўналишларда билим ва кўникмаларга эга бўлди.

Дастлаб Республика маркази директори З.Муҳаммадиева ва Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров хотин-қизлар билан суҳбатлашди ва уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади.

Сўнг сертификат топшириш маросими ўтказилди. Бундай курслар хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш ва жамиятга янада интегратсиялашувига хизмат қилади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси