Бугунги кунда барчамиз Ўзбекистоннинг инсонпарвар сиёсати, айниқса, болалар тақдирига бефарқ бўлмаган жамият қуриш йўлидаги амалий қадамларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Қозоғистон Республикасидан тўрт нафар вояга етмаган бола ватанига қайтарилди.

Ушбу инсонпарварлик тадбири Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида амалга оширилди.

Болалар Нукус халқаро аэропортида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг масъул вакиллари томонидан кутиб олинди.

Дастлаб, улар тиббий кўрикдан ўтказилди, сўнгра ижтимоий-психологик мослашув учун барча зарур шароитлар яратилган оилавий болалар уйига жойлаштирилди.

Бу чора-тадбирлар болаларнинг барқарор ижтимоий мослашуви, хавфсиз муҳитда улғайиши, шунингдек, уларни жамият ҳаётига тўлақонли реинтегратсия қилишга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиг

Манба: KKNEWS.uz – Қорақапоғистон матбуот агентлиги Расмий веб-сайти