Жаҳон банки лойиҳаси доирасида жалб этилган халқаро консультант Оксана Абовская Марковна ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ходимларнинг малакасини ошириш маркази бош мутахассиси Лобар Йўлдошевалар Нукус шаҳрида бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий ҳимоя тизимида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Дастлаб, улар Бошқарма бошлиғи Сайлавбай Данияров билан суҳбатлашиб, ҳудудларда ижтимоий хизматларни ривожлантириш, ходимлар малакасини ошириш ва янги ёндашувларни жорий этиш масалаларини муҳокама этдилар.

Шунингдек, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари директорлари, супервайзерлар ва ижтимоий ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Суҳбат жараёнида мавжуд муаммолар ва таклифлар тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ йўналишлар белгилаб олинди.



Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – ижтимоий хизматларни халқаро тажриба асосида такомиллаштириш, фуқароларга кўрсатилаётган ёрдамнинг самарадорлигини ошириш ва ходимларнинг малакасини янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси