Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази директори Зебунисо Мухаммадиева Нукус шаҳрида бўлиб, маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимлар билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида зўравонликка учраган аёлларга ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, “Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини аниқлаш электрон платформаси” орқали келиб тушган кейсларнинг кўриб чиқилиши, улар бўйича ҳамкорликда чора кўриш механизмлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ижтимоий ходимлар билан аёлларнинг психологик реабилитацияси, жамиятга қайта мослашиши ва уларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди.

Учрашув якунларига кўра, маҳалла ва туман даражасидаги ишни кучайтириш, тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси