Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ҳамда Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми тузилди.

Меморандумнинг асосий мақсади – ногиронлиги бўлган ёшларни спорт билан шуғуллантириш, соғлом турмуш тарзига амал қилишга ундаш, қизларни жисмонан бақувват ва фаол бўлишларига кўмаклашиш, адаптив спорт турларини ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва уларнинг халқаро майдондаги иштирокини таъминлаш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими