Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сонли қарорига асосан, Қораўзаклик икки ёш М.Реймов ва Э.Қадирниязовларга туманда қад ростлаган “Янги Ўзбекистон массиви”дан барча қулайликларга эга икки хонали уй ёшларга совға қилинди.

Тадбирда туман ҳокими ва соҳа раҳбарлари иштирок этиб, ёшларимизга уйларнинг калитларини топширди ва уларга эзгу тилакларини билдириб, уй шароитлари билан танишди.

Ўз навбатида ёшларимиз ҳам Президентимизнинг ёшларга яратаётган имкониятлари учун ўз миннатдорликларини билдирди.



Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси