Нукус шаҳридаги 10-сонли «Нурли макон» мактаб-интернатида республикамиздаги барча мактаб-интернатларнинг директор ўринбосарлари, дефектолог ва психологлар, шунингдек, тажрибали методистлар иштирокида имконияти чекланган болалар билан самарали ишлашга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда махсус таълим жараёнида инновацион ёндашувларни жорий этиш, болаларнинг индивидуал эҳтиёжлари асосида самарали методикаларни қўллаш, ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, тажрибали дефектолог ва психологлар томонидан амалий машғулотлар ўтказилиб, иштирокчиларга илғор хорижий ва миллий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган методик қўлланмалар тақдим этилди.
Айтиб ўтиш жоизки, юртимизда имконияти чекланган болалар давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Уларнинг сифатли таълим олиши учун шароитлар яратиш бугунги кунда янада долзарб вазифа сифатида қаралмоқда. Шунингдек, бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш самарали ҳисобланади. Тадбирда тақдим этилган қўлланмалар, тавсиялар бундай болаларнинг таълим-тарбия олишида муҳим аҳамиятга эга.
Тадбир давомида ўзаро фикр алмашиш, муаммоли вазиятларни ҳал этишда самарали ечимларни ишлаб чиқиш ва келгусида ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги
Манба: KKNEWS.uz – Қорақапоғистон матбуот агентлиги Расмий веб-сайти



Отправить комментарий
Отправить комментарий