Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги 10-сонли “Нурли макон” мактаб-интернатида имконияти чекланган болалар билан самарали ишлашга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда барча мактаб-интернатлар директор ўринбосарлари, дефектолог ва психологлар, шунингдек, тажрибали методистлар иштирок этишди.
Семинар давомида иштирокчилар махсус таълим жараёнида инновацион ёндашувларни жорий этиш, болаларнинг индивидуал эҳтиёжлари асосида самарали методикаларни қўллаш, ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, тажрибали дефектолог ва психологлар томонидан амалий машғулотлар ўтказилиб, иштирокчиларга илғор хорижий ҳамда миллий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган методик қўлланмалар тақдим этилди.
Тадбир давомида ўзаро фикр алмашиш, муаммоли вазиятларни ҳал этишда самарали ечимларни ишлаб чиқиш ва келгусида ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу семинар имконияти чекланган болалар таълим-тарбиясида сифат ва самарадорликни ошириш, педагог кадрларнинг малакасини мустаҳкамлаш, таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйишда муҳим қадам бўлди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА
Манба: UZA.uz




Отправить комментарий
Отправить комментарий