Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ижтимоий буюртмасига кўра, Олий Мажлис жамоат фондининг молиявий кўмаги асосида, "Диалог" нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан "Реабилитация марказларида зўравонликдан жабр кўрган аёлларнинг ҳар бирини ижтимоий-иқтисодий эркинликка эришиш даражасига олиб чиқиш йўналишида ижтимоий хизматларни ташкил этиш" лойиҳаси ишга туширилди.

Лойиҳа доирасида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий марказида зўравонликка учраган ва марказда реабилитация ўтаётган аёлларга тикувчилик, пазандачилик, аёллар сартарошлиги, болалар ва аёллар массаси, ахборот технологиялари (IT) йўналишлари бўйича касб-ҳунар ўргатиш устахоналари ўз ишини бошлади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси