Нукус давлат техника университетида Жаҳон банки, Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Park Uzbekistan кўмагидаги Uzbekistan Digital Inclusion лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ёшлари учун Soft Skills “Ўзбекистонда рақамли инклюзивлик” лойиҳаси бўйича ўқув дастурининг икки кунлик тренинг ўтказилди.

Унда университетнинг профессор-ўқитувчилар, 4-босқич талаба-ёшлари, 1-2-босқич магистрантлар ва тьютерлар иштирок этди.

Тренинг асосий мақсади Ўзбекистонда ёшлар учун “юмшоқ” кўникмаларини ошириш, ёшларни IT ва ITES соҳасида муваффақиятли ишга тайёрлаш мавзулари бўйича бўлиб ўтди.

Уни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори Музаффар Жалолов олиб борди ва талаба-ёшларга кенг турда маълумотлар берилди.

Талаба-ёшлар ушбу йўналишларда ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.

Тадбир сўнгида Жаҳон банки, Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Park Uzbekistan талаба-ёшларга семинар тингловчиси сифатида муваффақиятли иштирок этгани учун сертификатларни топшириш баробарида уларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тиладилар.

Саламат Авезов,
Нукус давлат техника университети магистранти.