Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари, "Мурувват" интернат уйлари, Реабилитация ва протезлаш маркази, "Тахиатош" санаторийси, махсус мактаб-интернатларда бугунги кунда тажрибали тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқда.
Республикамизда ҳар йили кенг тарзда нишонланадиган Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи С.Данияров сўзга чиқиб барча тиббиёт ходимларини байрам билан табриклаб, уларга келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.
Сўнг тиббиёт соҳасида узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб, фидокорона хизмати билан намуна бўлиб келаётган ходимларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ташаккурнома ва байрам совғалари топширилди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий