ЛОЙИҲА МУВАФФАЈИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани бўлинмаси томонидан амалга оширилган “Инклюзив инфратузилма яратиш” лойиҳаси доирасида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди молиявий кўмагида "Қирқинчи" маҳалла ҳудудидаги 10 та кўча устунларига 93 та энергия учун тежамкор, қуёш панелли тунги ёритгич чироқлар ўрнатилди.
Тадбирда Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Хўжайли тумани ҳокимлиги ҳамда "Қирқинчи" маҳалла фуіаролари ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари иштирок этишди.
Янги ўрнатилган чироқлар кечки пайтларда маҳалла аҳолиси, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун хавфсиз, қулай ва ёритилган муҳитни яратишга хизмат қилмоқда.
АМАЛИЙ МАЪЛУМОТЛАР БЕРИЛДИ
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлинмаси томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқийларини таъминлаш ва уларни ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.
Тадбирда иштирокчиларга ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқийлари тўғрисидаги қонунчилик, ижтимоий ҳимоя тизими ва инклюзив муҳит яратиш бўйича амалий маълумотлар берилди.
Ушбу тадбирнинг асосий мақсади – ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятда фаол иштирокини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқийий саводхонлигини оширишдан иборат.
Семинарда Амударё тумани ҳокимлиги, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси аъзолари иштирок этдилар.
МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ҳамда Ўзбекистон Адаптив спорт ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми тузилди.
Ушбу меморандумнинг асосий мақсади – ногиронлиги бўлган ёшларни спортга янада кўпроқ жалб этиш, уларни соғлом турмуш тарзига амал қилишга тарғиб этиш, қизларни жисмонан бақувват ва фаол бўлишларига кўмаклашиш, адаптив спорт турларини ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва уларнинг халқаро майдондаги иштирокини таъминлашга ёрдам беришдан иборатдир.
Мазкур ҳамкорлик икки ташкилот ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаб, Қорақалпоғистон Республикасида адаптив спортни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Жаббар НАРБАЕВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси.
Манба: “IMKONIYAT” №21 son (45) 2025 yil 11 noyabr




Отправить комментарий
Отправить комментарий