Тахиатош тумани "Найман" маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Унда маҳалла аҳли билан очиқ мулоқот олиб борилди. Қабул давомида фуқаролар асосан болалар нафақасини тайинлаш, моддий ёрдам ажратиш ҳамда саломатлигини тиклаш учун санаторий йўлланмаси бериш каби масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган масалалар назоратга олиниб, тегишли тартибда ижроси таъминланиши белгиланди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимининг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий