Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма мажлислар залида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида мажлис бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи, майор Д.Сейтмуратов ва бошқарма мутахассиси лейтенант А.Ходжаевлар иштирок этди.

Йиғилишда бошқарма, туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари ҳамда бошқарма тизимига кирувчи муассаса ва ташкилот ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида ходимларга бугунги кунда муаммога айланиб улгурган кибержиноятчилик ва унинг олдини олиш чоралари ҳақида тушунчалар берилди.

Мутахассислар томонидан қуйидаги муҳим тавсиялар берилди:

– Телеграм мессенжери орқали юборилган APK форматидаги файлларни очмаслик;

– Телефонга келган код ёки SMS маълумотларни ҳеч кимга айтмаслик;

– Банк пластик карта маълумотларини ҳимоялаш;

– Нотаниш рақамлардан келган қўнғироқларга жавоб бермаслик;

– Агар шундай ҳолатга тушиб қолган тақдирда зудлик билан тегишли органларга хабар бериш.

Мутахассисларнинг айтишича шу йилнинг ўзида фуқаролар шундай кибержиноят таъсирига тушиб қолиш оқибатида 25 млрд сўмдан ортиқ пулларидан айрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси барча фуқароларни ҳушёрликка чақиради!

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси