Нукус шаҳрида жойлашган 4-сонли мактаб-интернатида болалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳузуридаги Психологик-тиббий-педагогик комиссия кўригидан ўтказилди.

Комиссия кўригидан ўтиш учун 240 нафар боланинг ота-оналари томонидан ариза топширилган бўлса, шундан:

– «Имкон» кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотига 64 нафар бола;

– Мактаб-интернатларига 32 нафар бола;

– Мактабгача таълим ташкилотларидаги инклюзив гуруҳларга 19 нафар бола;

– Умумтаълим мактабларидаги инклюзив гуруҳларга 30 нафар бола;

– Васийлик гуруҳларига 1 нафар бола;

– Кундузги парваришлаш хизматига 11 нафар болага, жами 157 нафар болаларга комиссия хулосаси билан йўлланмалар берилди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси