3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Хўжайли тумани бўлинмаси, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда Нукус шаҳри Халқ депутатлари Кенгаши депутати Мамутова Махира Аминаддиновна томонидан туманда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган, яшаш шароити оғир бўлган фуқароларнинг уйларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолатлари ўрганилди ва ҳолидан хабар олинди.
Ушбу ташрифлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, уларга бўлган эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, Хўжайли тумани “Cake Bumer Pastry” жамоаси томонидан кўрсатилган ҳомийлик доирасида фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими


Отправить комментарий
Отправить комментарий