Бугунги кунда ногиронлиги бўлган ўғил-қизларнинг ҳуқуқ, эркинликлари инклюзив таълим олишлари оид давлат қарор ва фармойишининг амалга оширилиши юзасидан белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилишини таъминлаш, мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим ва тарбия соҳасида истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган вазифаларнинг бири ҳисобланади.
Шу каби бир қатор масалаларда ҳамкорликда иш олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Учрашув доирасида ногиронлиги бўлган ўғил-қиз ҳам сифатли таълим олиш ҳуқуқига экканлиги, инклюзив таълим – бу барча болаларни, уларнинг имкониятлари, эҳтиёжлари ва ўзига хосликларидан қатъий назар, умумий таълим тизимида қамраб олиш кераклигини муҳокама қилинди.
Келишувда нодавлат нотижорат ташкилотнинг ижтимоий ривожланиши, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларига бўлган эътиборнинг ортиши болалар учун қулай шарт-шароитларни яратиш, педагоглар учун амалий семинар ва ўқув дастурларини ташкил этиш инклюзив таълимни устувор вазифаларини сифатида билим савиясини ошириш белгиланган.
Шу билан бирга иккала ташкилот таълим олувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган ота-оналарнинг билим савияси ва адаптация маданиятини ошириш борасида ҳамкорлик қилиш асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.


Отправить комментарий
Отправить комментарий