Инклюзив таълим – бу барча болалар каби тенг ҳуқуқли умумий таълимда қараб олишини "Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги ПҚ-4860-сонли қарори ҳамда Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича ПҚ-266-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус тумани бўлинмаси томонидан тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида мониторинг ишлари олиб борилди.

Яъни мактабда инклюзив таълимни ривожлантириш барча ўқувчиларга жумладан, алоҳида таълим олишга эҳтиёжи бўлган болаларга тўсиқсиз ҳаракатланиши учун шарт-шароитлар яратиш, таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш ва уларга кўрсатиладиган таълим хизматларининг сифатини яхшилаш, жисмоний, ақлий ва сенсор муаммолари мавжуд болаларга тенг таълим олиш имкониятини таъминлашга йўналтирилган тизими ҳақида маълумотлар берилди.

Мониторинг ишларини Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими Нукус тумани бўлинмаси раиси Б.Аметова ўтказди.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.