Нукус давлат техника университети томонидан "III Кимё ва тоғ-кон саноатининг долзарб муаммоларининг инновацион ечимлари" мавзусида Халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтказилди.

Конференцияни университет Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори М.Артикбаев очиб берди ва бугунги кунда кимё ва тоғ-кон саноат тармоқларида учраётган долзарб муаммоларни аниқлаш, уларнинг замонавий ечимларини ишлаб чиқиш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада ривожланишдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг табрик сўзлари Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Инновацион ривожланиш сектори бошлиғи Ж.Осербаев, шунингдек, профессор Н.Утеулиев ва профессор К.Даўлетовлар ўз нутқларида мазкур анжуманнинг амалий аҳамияти, илмий ҳамкорлик имкониятлари ва ёш тадқиқотчилар учун яратилаётган шароитлар ҳақида фикр юритиб, иштирокчиларга муваффақият тиладилар.

Ялпи сессиядан сўнг конференция ўз ишини секция йиғилишлари кўринишида давом эттириб, жами 5 та секция иштирокчилар онлайн ва офлайн маҳаллий ва хорижий илмий марказлар олимлари томонидан маъруза ва тақдимотлар қилинади, кимё ва тоғ-кон саноатида инновацион ёндашувлар, экологик хавфсизлик, рақамлаштириш ҳамда янги технологияларнинг жорий этилиши каби масалалар бўйича фикр алмашилади.

Эътироф билан айтишим жоизки, "Компьютер фанлари" факультети Дастурий инжиниринг мутахассислиги 1-босқич магистранти болалигидан II гуруҳ ногирони С.Авезовнинг “Сунъий интеллект асосида янгиликларни тоифаловчи алгоритм ишлаб чиқиш” номли маърузасини кўнгилли сифатида DSc, доцент Г.Джайков тақдимот қилган бўлса, Дастурий инжиниринг кафедраси ассистент-ўқитувчиси Ш.Асанов “Хўжаликлараро сувдан фойдаланиш масаласини ҳал этишнинг марказлашмаган усули” номли маърузаси бўйича 4 секция – Ахборот коммуникация технологиялари ва математик моделлаштириш масалалари фанида қатнашди.

– Илмий тадқиқотимда дастлаб чекланган сув ресурслари миқдори, қишлоқ хўжалигига қўйилган талаб ва таклифлар, фермер хўжаликларининг фаолияти яъни ер ресурслари, моддий, минерал ресурслари, ўсимлик маҳсулотининг минимал миқдори ҳамда сув ресурсларига бўлган талаблар ўрганилади, – дейди Дастурий инжиниринг кафедраси ассистент-ўқитувчиси Ш.Асанов.

Конференцияда профессор-ўқитувчилар эътироф етилганидек, бугунги кунда кимё ва тоғ-кон саноатининг долзарб муаммоларининг инновацион ечимлари тўлдириш учун айнан шу соҳада олиб бориладиган тадқиқотларни кучайтиришни тақиқлади. Яъни сунъий интеллект ва ахборот технологиялар замонавий дунёда жамият, кимё ва таълим соҳада олиб бориладиган тадқиқотларни кучайтириш давр талабига айланди. Секцияларда маъруза билан қатнашган иштирокчилар эса миннатдорчилик ва сертификатлар билан тақдирланди.

Саламат АВЕЗОВ,
Нукус давлат техникалари университетининг магистранти.