Хабарингиз бор, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида V Пара Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юрт байроғини кўкларга кўтарган спортчиларимизнинг кўрсатган жасорати ҳар қандай таҳсинга сазавор.
Мазкур Пара Осиё ўйинларида спортнинг Парапауэрлифтинг тури бўйича иштирок этган ҳамюртимиз Азизбек Пердебаев нуфузли мусобақанинг олтин медалини қўлга киритган ҳолда, юртимиз спорти тарихида муносиб ўрин эгаллади.
Ушбу юксак натижа – спортчининг тинимсиз меҳнати, кучли ирода ва юксак масъулиятининг ёрқин ифодасидир.
Ушбу ғалаба нафақат спортчининг шахсий ютуғи, балки бутун юртимиз, спорт жамоатчилиги ва ёш авлод учун катта илҳом манбаидир. Спортчининг эришган муваффақияти имконият чекланмаганини, қатъият ва меҳнат билан энг баланд марраларни забт этиш мумкинлигини яна бир бор исботлади.
Спортчимизни ушбу юксак ғалаба билан самимий табриклаймиз ҳамда келгусидаги мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилаймиз.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

Отправить комментарий
Отправить комментарий