Мўйноқ тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусан маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи мутахассислар фаолияти учун зарур шароитларни яратиш йўлида амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, иш самарадорлигини ошириш ва мутахассисларни замонавий техника воситалари билан таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузуридаги "Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик" жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 171 миллион сўмлик моддий-техник воситалар харид қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Хусусан, маҳаллада фаолият юритаётган мутахассислар:

– 12 та замонавий компьютер (моноблок);

– 12 та кўп функцияли принтер.

Бу яратилган шароитлар ҳужжатлар билан ишлашни тез ва сифатли амалга ошириш, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ва ҳар бир муҳтож оилага манзилли ёрдам кўрсатишга хизмат қилади.

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган бундай ислоҳотлар бундан буён ҳам давом эттирилади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси