Олий таълим ташкилотларида ногиронлиги бўлган талабаларнинг эркин таълим олиш ҳуқуқлари, ўзлари танлаган мутахассисликлари бўйича ўқишлари ва имкониятларин ҳимоя қилиш, улар учун муносиб шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтида жамоатчилик назорати ўтказди.

– Инклюзив таълим – институтга қўшилиш калити бўлиб, олий таълим тизимида ногиронлиги  бўлган талабаларнинг бошқа талабалар қаторида ўқиши эркин ва мустақил ҳаракатланиши аудиториялар ва биноларнинг улар учун мосликлари, кириш-чиқишда тўсиқсиз муҳитнинг яратилишлари, таълим жараёнида қўллаб-қувватлаш механизмларини янада иштирокини таъминлашда асос бўлади, – Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус шаҳар бўлинмаси раиси Б.Мўллабаев.

Мазкур жамоатчилик назорати жараёни Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтида кўрсатилган камчиликлари юзасидан мутасаддиларга таклиф ва тавсияларини берди.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.