Элликқалъа туманида аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, шунингдек, уларнинг кўламини янада кенгайтириш мақсадида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, маҳаллаларда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни замонавий техник воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур мақсад йўлида куни кеча Элликқалъа тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимларга 15 та замонавий компьютер жамланмаси топширилди.

Ушбу ташаббус ижтимоий ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш, аҳоли билан ишлаш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда мурожаатларни тезкор ва сифатли кўриб чиқиш имконини беради.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси