Хўжайли тумани 4-сонли мактабида “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан инклюзив ўқувчилар иштирокида байрам кечаси ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Хўжайли тумани бўлинмаси, Мактабгача ҳамда мактаб таълими бўлимининг инклюзив таълим бўйича мутахассислари иштирок этди.

Ўқувчилар қўшиқ, рақс ва ижодий чиқишлари билан ўз иқтидорларини намойиш этдилар. Тадбир ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилди.

Шунингдек, Хўжайли тумани «Эмпире» ресторани жамоаси томонидан кўрсатилган ҳомийлик доирасида тадбирда иштирок этган ногиронлиги бўлган болаларга белгиланган тартибда совғалар топширилди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими