Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сонли қарори ижроси доирасида 2025 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасида ёшларни қўллаб-қувватлаш йўналишида бир қатор эзгу ишлар амалга оширилди.
Хусусан, якунланаётган 2025-йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 86 нафар ёш замонавий, барча қулайликларга эга уй-жойлар билан таъминланди. Бу эса ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг эркин ҳаётга қадам қўйиши ва келажак режаларини амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Нукус туманида ҳам ушбу қарор ижроси доирасида амалий ишлар олиб борилиб, бугун 2 ёшга туман марказида қад ростлаган уйлардан замонавий 2 хонали уйнинг калитлари тантанали равишда топширилди. Бундай ташаббуслар давлатимиз томонидан ёшларга бўлган доимий эътибор ва ғамхўрликнинг яққол ифодасидир.
Йил якунида эришилган натижалар келгуси йилда ҳам ёшлар учун янада кенг имкониятлар яратиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий