Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-августдаги ПҚ-5216-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, уй-жойга муҳтожлар қаторида рўйхатда турган Шаўдирбаева Гулнур Даўилбай қизига "Бўзатов" Шаҳар типидаги фуқаролар йиғини ҳудудидан барча зарур шароитларга эга бўлган 2 хонали уй топширилди.

Тадбирда туман ҳокими ва соҳа раҳбарлари иштирок этиб, ёшларимизга уйларнинг калитларини топширди ва уларга эзгу тилакларини билдириб, уй шароитлари билан танишди.

Бу эзгу ташаббус нафақат бир ёшнинг ҳаётини ўзгартирибгина қолмай, балки юртимизда ёшларга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

Ўз навбатида, уй эгаси Г.Шаўдирбаэва яратилаётган кенг имкониятлар ва кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун самимий миннатдорлик билдирди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси