Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотлар изчил давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми тузилди.

Учрашув доирасида ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ота-оналари ҳамроҳида санъатга жалб этиш орқали маданий-маърифий маданиятини такомиллаштириш, ижтимоий фаоллигини ошириш, маданият ва санъат соҳаларида инклюзив муҳитни шакллантириш театрлаштирилган саҳна тадбирларини ташкиллаштириш бўйича кераклигини муҳокама қилинди.

Келишувда нодавлат нотижорат ташкилотнинг ижтимоий ривожланиши, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларига бўлган эътиборнинг ортиши қулай шарт-шароитларни яратиш, маданият соҳасидаги таҳсил олаётган ўқучи ва талабалар учун семинар-тренинглар, маҳорат дарслари ташкил этиш инклюзив маданиятни устувор вазифаларини сифатида билим ва тажриба савиясини ошириш белгиланган.

Шу билан бирга вазирлик билан ташкилот ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш, улар ҳамроҳида ота-оналарнинг маданий билим савияси ва адаптация маданиятини ошириш борасида ҳамкорлик қилиш асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.