“Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” акцияси доирасида Мўйноқ тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида тренинг ўтказилди.

Тренинг давомида иштирокчиларга зўравонликнинг турлари, унинг оқибатлари, уни эрта аниқлаш ҳамда жабрланганларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, оилада соғлом мулоқот, ҳурмат ва тенглик тамойилларини мустаҳкамлаш бўйича зарур билимлар етказилди.

Тренингнинг амалий қисмида марказ психологлари томонидан стрессни бошқариш, зўравонликка дуч келган шахснинг ҳолатини тўғри баҳолаш, эмоционал ёрдам кўрсатиш каби мавзуларда тушунтиришлар берилди. Ушбу жараён ролли ўйинлар асосида ташкил этилиб, иштирокчиларга реал ҳаётий вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмалари шакллантирилди.

Тадбир якунида қатнашчиларга мавзу юзасидан тарқатма материаллар берилиб, савол-жавоблар ўтказилди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси