Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сонли қарори асосида, юртимизда эҳтиёжманд болаларни қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Янги йил байрами арафасида Қўнғирот туманида қарор доирасида 7 нафар ёшга янги уй-жойларнинг калитлари топширилди.
Ўз навбатида, бу ёшлар юртимизда "Инсон қадри учун" деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётган бундай савобли ишлар учун ҳурматли Президентимиздан чексиз миннатдорлигини билдирди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий