Инсон қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун. Унга қанча меҳр ва мурувват кўрсатилмасин, оз. Шу маънода ижтимоий хизмат ва ёрдамга муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлаш давримизнинг энг муҳим масалаларидан бирига айланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, республикамиз бўйлаб кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилди. Бундай пойхапар хусусий шерикчилик асосида, давлат субсидияси орқали амалга оширилмоқда.

Маҳалламизда тадбиркор Нодира Утепова ташкил этган «Бахтли болалик» кундузги парвариш маркази шулардан бири. Марказ 45 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда махсус таълим ва реабилитация хизматлари кўрсатиляпти. Болалар кун давомида тўққиз соатлик индивидуал ўқув дастурлари билан қамраб олинган. Машғулотларни малакали логопед, педагог ва психологлар олиб боряпти.

Мазкур хизматдан фойдаланаётган оналарнинг айтишича, аввалlari бундай болалар фақат уйда ўтирар, жамиятдан ажралиб қолганди. Янги ижтимоий ҳимоя тизими яратиб берган имкониятлар туфайли энди улар ҳам жамиятнинг фаол аъзосига айляпти. Болаларнинг орзуси ушаляпти. Бу ўзгаришлар ногиронлиги бўлган фарзанд парваришлаётган оилалар учун жуда катта мадад ва таскиндир.

Жулдуз ""ОНГАРБАЕВА,
Кегейли туманидаги «Оқтуба» маҳалласи ижтимоий ходими.

Манба: Mahalla №10 (2338) 2026 йил 7 февраль, шанба