Хўжайли туманида муборак Рамазон ойида оғир аҳволда бўлган, жарроҳлик амалиётига муҳтож беморларга махсус ваучерлар топширилмоқда.
Ушбу хайрли ташаббус инсон қадрини улуғлаш, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятда ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган. Ваучерлар тиббий ёрдамга муҳтож беморларга етказилмоқда.
Тадбир давомида беморлар ва уларнинг яқинлари билан суҳбатлар ўтказилиб, кўрсатилаётган тиббий ёрдам ва яратилган имкониятлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Фуқароларнинг миннатдорлик сўзлари ушбу эзгу ишларнинг нақадар муҳим эканини яққол намоён этди.
Рамазон ойида амалга оширилаётган бу каби хайрли амаллар оғир беморлар учун нафақат тиббий кўмак, балки янги умид ва келажакка ишонч бахш этмоқда.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий