Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров Нукус шаҳри "Чимбой чойхона" маҳалласидан оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қийнаётган ишга жойлашиш, репетитор харажатларини қоплаш, имтиёзли кредит ажратишда кўмаклашиш каби муаммо ва таклифларини очиқ-ойдин билдирди.

Бошқарма бошлиғи ҳар бир масалани диққат билан тинглаб, уларга амалий ечим топиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳаётда ўз ўрнини топишига яқиндан кўмаклашиш бўйича тегишли чоралар кўрилишини таъкидлади.

Бундай мулоқотлар ёшларнинг ишонч ва фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва келажакка ишонч билан қадам қўйишида муҳим аҳамият касб этади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси