Муборак Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида манзилли моддий ёрдамлар изчиллик билан етказиб берилмоқда.
Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ушбу хайр-саховат ишлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидаги маҳаллаларни қамраб олди. Жумладан, 55 мингдан ортиқ хонадонга Рамазон ойи хайр-эҳсони етиб бориб, оилаларга қувонч улашди.
Бу эзгу ишлар инсон қадрини улуғлаш, жамиятда меҳр-оқибат, аҳиллик ва ўзаро ғамхўрликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Айниқса, муборак ойда кўрсатилаётган бундай эътибор эҳтиёжманд оилаларга руҳий қувват, эртанги кунга ишонч бағишламоқда.
"Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи." Бу ойда қилинган ҳар бир хайрли амал, ҳар бир яхшилик инсонлар қалбига умид ва файз олиб киради.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий