Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан яратилган “ИНСОН” ҳужжатли филмининг иккинчи сони премераси бўлиб ўтди.
Бу сафар филм қаҳрамонлари – Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган уч нафар бола. Картинада уларнинг ҳаёт йўли, болаликдаги синовлари, орзу-интилишлари ҳамда уларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам таъсирли тарзда ёритилади.
Филм давомида болаларнинг Меҳрибонлик уйида тарбияланиб, кейинчалик оилавий болалар уйларида улғайгани, ҳаётга бўлган қараши ва келажак орзулари очиб берилади. Уларнинг ҳаётида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимларнинг кўмаги муҳим ўрин тутади.
Ушбу филм меҳр-оқибат, қўллаб-қувватлаш ва инсоний эътибор орқали тақдирлар қандай ижобий томонга ўзгариши мумкинлигини кўрсатади.
Картина реал воқеалар асосида яратилган бўлиб, унда оғир синовларни бошдан кечирган, аммо таслим бўлмай олдинга интилган инсонларнинг тақдири акс этади.
Филмнинг энг таъсирли жиҳати шундаки, унда актёр сифатида айнан шу воқеаларни бошидан ўтказган инсонларнинг ўзи иштирок этади. Улар ўз ҳаёти, оғриғи ва ғалабаси ҳақида ўзлари ҳикоя қилади.
“ИНСОН” – бу оддий инсонлар ҳаёти, уларнинг кураши, сабри ва умиди ҳақида ҳикоя қилувчи таъсирли картина.
Видео YouTube:
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси




Отправить комментарий
Отправить комментарий