Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Юриспруденсия ва психология таълим йўналишларининг 2-3-босқич талабалари Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул ходимлари билан учрашдилар.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий aгентлик вакиллари “ИҲМА Стажёр” ахборот модули ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Дастур қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
– Ариза топшириш босқичи;
– Саралаш босқичи;
– Стажировка ўташ босқичи;
– Ишга жойлашиш босқичи.
Мазкур дастур ёш мутахассислар учун ўз соҳасида тажриба орттириш ва келгусида ишга жойлашишда муҳим имконият яратади.
Семинар давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва дастурга қизиқиш билдирди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий