Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси Сарварбек Расулевнинг Нукус шаҳрига хизмат сафари давомида фуқаролар билан сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул жараёнида жами 26 нафар фуқаро ўз муаммолари ва таклифлари билан мурожаат қилди. Мурожаатларнинг асосий қисми жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Шу билан бирга, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этиладиган масалалар юзасидан масъул ижрочилар белгиланди ҳамда уларнинг ижроси назоратга олинди.
Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этиш – устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий