Бўзатов тумани спорт мактабида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида адаптив спорт мусобақаларининг туман босқичи ўтказилди.
Спорт мусобақасининг очилиш маросимида туман ҳокими Б.Уббиниязов ва «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази туман бўлими бошлиғи Д.Каипов иштирок этиб, мусобақа қатнашчиларига омад тилашди. Мусобақада туман ҳудудида яшовчи ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этишди. Ҳар бир спортчи ўз йўналиши бўйича биринчилик учун беллашди ва якунда ғолиблар аниқланди.
Ғолибликни қўлга киритган спортчилар туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий