Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган методик қўлланмалар тўплами Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Ахборот-ресурс марказида ташкил этилган “Адабиётлар бурчаги”га жойлаштирилди.
Жами 36 дона китобдан иборат мазкур тўплам ижтимоий соҳада фаолият юритувчи мутахассислар, талабалар ва тадқиқотчилар учун муҳим манба ҳисобланади.
Қуйидаги йўналишлардаги қўлланмалар тақдим этилди:
1. Ижтимоий ишда супервизия
2. Ижтимоий ишда касбий куйиш: Супервайзернинг роли
3. Оилаларда муаммоларни аниқлаш ва баҳолаш усуллари (1-қисм)
4. Оилада самарали мулоқот ва низоларни бошқариш (2-қисм)
Ушбу адабиётлардан:
– ижтимоий ходимлар;
– психологлар;
– талабалар ва магистрантлар;
– илмий изланувчилар самарали фойдаланишлари мумкин.
Мазкур қўлланмалар ижтимоий иш амалиётини такомиллаштириш, оилалар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда мутахассисларнинг касбий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий