Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўтказилаётган “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик-танловининг биринчи — тест босқичи старт олди.

Бугундан бошлаб танловнинг дастлабки синовлари Нукус шаҳрида бошланди. Унда ижтимоий соҳада фаолият юритаётган мутахассислар ўз билим ва касбий салоҳиятини синовдан ўтказмоқда.

Мазкур босқич иштирокчиларнинг назарий билимларини баҳолашга қаратилган бўлиб, кейинги жараёнлар учун муҳим саралаш вазифасини бажаради.

Танлов ижтимоий ходимларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси