Очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар учун дастур асосида ўқув-семинарлар ташкил этилди. Семинарлар давомида мутахассислар томонидан психологик ва мотиватсион тренинглар, етакчилик ва жамоа билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган машғулотлар, интерактив семинарлар ва мастер-класслар ўтказилди.

“Voice Up – 2026” инклюзив оромгоҳида Қорақалпоғистон Республикасининг турли шаҳар ва туманларидан танлаб олинган жами 50 нафар фаол, ташаббускор ва иқтидорли ёшлар иштирок этмоқда. Улар орасида имконияти чекланган ёшлар ҳам борлиги лойиҳанинг чинакам инклюзив муҳитини яратишга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Ўтемуратовнинг ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, мулоқот давомида ёшлар ўз ғоя ва таклифларини илгари суриб, муҳим масалалар бўйича фикр алмашди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси