Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида “Энг фаол ижтимоий ходим” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилмоқда.
Танловнинг биринчи (тест) босқичида 448 нафар ижтимоий ходимлар тест синовларида билимларини синовдан ўтказган бўлса, иккинчи (суҳбат) босқичида эса 84 нафар ижтимоий ходимлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг муаммолари бўйича очилган кейсларини тақдим этмоқда.
Эслатиб ўтамиз ғолиблар 2 босқичда тўплаган жами баллари асосида кейинги Республика босқичига йўлланмани қўлга киритади.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий